Линклар

logo-print

Украина шарқида италиялик фотожурналист нобуд бўлгани хабар қилинди


Украина шарқида италиялик фотожурналист Андреа Рокчелли ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Италия Ташқи ишлар вазирлиги Рокчелли 24 май куни Россия тарафдори бўлган айирмачилар билан Украина ҳукумати кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этаётган Славянск шаҳри яқинида ўлганини маълум қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, уларнинг жасадлари экспертизадан ўтказилиб расмийлар томонидан тасдиқланиши кутиляпти.

Италиялик фотожурналист Рокчелли Россия фуқароси бўлган таржимони билан бирга минамёт снарядининг портлаши натижасида нобуд бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG