Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:13

Рим Папаси Исроил-Фаластин можаросига чек қўйишга чақирди


Рим Папаси Франциск Ғарбий соҳилга ташрифи чоғида Исроил-Фаластин ўртасидаги можаро “тоқат қилиб бўлмас” ҳолга айланиб бораётганини таъкидлаб унга чек қўйишга чақирди.

Рим Папасининг бу баёноти 25 май куни Фаластин Мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос билан Байтулҳам шаҳридаги учрашуви чоғида янгради.

Кейинроқ Франциск “Nativity” черкови яқинида насронийлар оммавий ибодатига бош бўлди.

Худодан тинчлик-осойишталик сўралган маросимга Маҳмуд Аббос ва Исроил Президенти Шимон Перес ҳам таклиф этилди.

Франциск Ғарбий Соҳилга Иорданиядан вертолётда учиб борди.

Яқин Шарққа уч кунлик сафари доирасида Рим Папасининг Тел Авив ва Қуддус шаҳарларига ҳам бориши режаланган.
XS
SM
MD
LG