Линклар

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ярим ороли татарлари Украина президентлиги учун сайловда овоз бериш ниятида Херсон вилоятига борди. 20 га яқин автомобилдан иборат сайловчилар колоннаси уюшган тарзда Херсон вилоятидаги Новоалексеевка посёлкасида Украина бирлиги учун овоз берди.


"Крым.Реалий" сайти мухбирининг хабар қилишича, Украина бирлиги учун овоз беришни истаган қримлик татарлар Украина ва Қрим татарлари миллий байроқлари тутилган 20 га автомбилдан иборат коллонага бирлашиб, Херсон вилоятининг Новоалексеевка посёлкасидаги сайлов учаскасига борганлар.

Овоз бериш истагида бўлган татарлар орасида фаол ёшлар ҳам, кексалар ҳам бўлди. Президент учун овоз берганлар ортда қолган миллатдошлари орасида сайловда иштирок этиш истагида бўлганлар кўпчилик экани, аммо имконияти йўқлиги боис келолмаганини айтдилар.

"Кўпчилик бугун шу ерда бўлиш ва президент учун, Европага йўналган сиёсат учун овоз беришни истарди. Лекин афсуски, ҳамма ҳам бу ерга келиш имконига эга эмас. Кимдадир моддий имконият йўқ, яна кимдир сиёсий қарашлари учун Қримнинг янги ҳукумати томонидан қувғин қилинган", дейди қрим татарлари вакили Нияра Абдуллаева.
Қрим татарлари овоз бермоқда

Қрим татарлари овоз бермоқда

Қрим татарларининг президент сайловида иштирок этиш учун борган колоннасини маҳаллий аҳоли вакиллари ҳурмат билан қарши олдилар. Херсонлик ҳайдовчилар автомобиль сигналини ёқиб, автоколоннага ҳамроҳлик қилдилар.

Қримлик журналист Диловар Усмоновнинг айтишича, қрим татарлари номидан рамзий тимсол ўлароқ сайловга борган бу гуруҳ Россия томонидан тайинланган Қримдаги янги ҳукумат махсус хизматлари томонидан синчков кузатув остида турибди.

- Улар кузатув остида экани айниқ, қанақадир рўйхатларга тиркалаётгани аниқ. Ҳатто, Қримга киритилмаган Мустафо Жамилевни қувватлаганлар кейинчалик суд қилиниб, жаримага тортилди. 300 АҚШ долларидан 2 минг АҚШ долларига қадар жарима солинди уларга. Бугунги сайловчиларимизга нисбатан эҳтимол ҳеч қандай чора кўрилмас, буни энди эрта-индин биламиз, - дея хавотир билдирди қримлик журналист Диловар Усмонов.


25 май куни Украинада муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказилди. Қримдаги 1 минг 500га яқин овоз бериш ёшидаги татарлар бу сайловда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қолдилар.

Украина расмийлари россияпараст айирмачилар назоратида бўлган Донецк ва Луганск вилоятларида ҳам баъзи сайлов участкалари очилмаганини маълум қилди.

Украинадаги сайловда ўн саккиз номзод президентликка даъвогарлик қилмоқда. 25 май кунги сайловда бирорта номзод 50 фоиздан кўп овоз олмаса, 15 июн куни ўтказиладиган сайловнинг ҳал қилувчи босқичида энг кўп овоз олган икки номзод мамлакат раҳбари лавозими учун беллашади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG