Линклар

Москва вилоятида камида икки ўзбекистонлик захарли газдан бўғилиб ўлди


Москва вилоятидаги Балашиха шаҳрининг Шитников кварталида водопровод коллекторида сув улаш ишларини бажараётган уч нафар ёлланма ишчи захарли газдан бўғилиб ўлди.

Newsru.com нашри хабарига кўра, нобуд бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган ва Россия ҳудудида рўйхатдан ўтмай яшаб келган.

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари учинчи жасаднинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Дастлабки тахминларга кўра, улар водопровод коллекторида йиғилиб қолган “ботқоқ гази”дан бўғилиб ўлган.

Агентликка кўра, Россия Ички ишлар вазирлиги уч эркакнинг жасади топилганини тасдиқлаган аммо воқеани шарҳлашдан бош тортган.

Уч кишининг ўлими юзасидан терговолди суриштирув ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG