Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:27

Украинада муддатидан олдин президент сайлови ўтказилди


Россия тарафдори бўлган Украина Президенти Виктор Янукович февраль ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан уч ой ўтиб, украиналиклар муддатидан олдин президент сайловида овоз бердилар. Мазкур сайлов мамлакат шарқидаги вилоятлар россияпараст айирмачи гуруҳлар назоратида қолаётган бир пайтда ўтказилди. Сайловда Украина раҳбари лавозимига 18 номзод даъвогарлик қилмоқда.


Украина Марказий сайлов комиссияси мамлакат президенти лавозими учун 25 май куни ўтказилаётган навбатдан ташқари сайловда маҳаллий вақт билан соат 15:00гача (Тошкент вақти билан 17:00) овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 40 фоиздан кўпроғи сайловда қатнашганини маълум қилди.

Украинадаги президентлик сайлови мамлакат шарқидаги ҳудудларни россияпараст айирмачи гуруҳлар назорат қилаётган бир пайтда ўтказилмоқда.

25 май куни Луганск ва Донецк вилоятларидаги 2430 та сайлов участкасидан фақат 436тасида овоз берилди.
Донецк шаҳридаги сайлов участкалари овоз берувчилар учун очилмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:45 0:00

Марказий сайлов участкаси маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 15:00гача Луганскда 17 фоиз, Донецк вилоятида 11 фоиз сайловчи овоз берган.

Икки вилоят марказлари Луганск ва Донецк шаҳарларида айирмачилар сайлов комиссияси ходимларига таҳдид қилгани боис сайлов участкалари очилмади.
Лугансклик сайловчилар президентга овоз бера олмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:41 0:00

Украинадаги президент сайловда пойтахт Киев ва Украина ғарбидаги аҳоли фаол овоз берди.
Киевликлар президент сайловида фаол иштирок этмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00

Сайлов арафасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, президент лавозимига йирик тадбиркор Петро Порошенко асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Сўралганлар собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони иккинчи даъвогар деб билишларини айтган.

25 май куни пойтахт Киевдаги сайлов участкасида овоз берган Петро Порошенко мамлакат раҳбарини Украина халқи сайлаётганини алоҳида таъкидлади.

- Менимча, энг муҳими бугун Украина халқи мамлакатга янги раҳбар танламоқда. Мен шуни таъкидламоқчиманки, Украина президентини ғарб лидерлари эмас, шарқ лидерлари эмас, Украина халқи сайламоқда. Сайловда давомат жуда юқори экани Украина халқи аллақачон қарор қабул қилганининг далилидир, дея баён қилди Порошенко.

Днепропетровск шаҳридаги сайлов участкасида ўз оила аъзолари билан овоз берган сорбиқ Бош вазир Юлия Тимошенко Европа Украинаси учун овоз берганини айтди.

Айни пайтда Тимошенко Украинанинг НАТОга қўшилиши борасида референдум ўтказиладиган вақт келганини айтди.

- Мен Украинада тинчликни қайта тиклаш учун, бундан буён ҳеч ким бизнинг ҳудудий яхлитлигимизни бузмаслиги учун, НАТОга аъзо бўлиш ва стратегик йўналишимизни аниқлаб олиш борасида референдум ўтказиладиган вақт келганини биламан, дея баёнот берди Юлия Тимошенко.
Юлия Тимошенко Днепропетровскда овоз берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:51 0:00

Киев шаҳридаги сайлов участкасида овоз берган Украина президенти вазифасини вақтинча бажараётган Александр Турчинов янги президент сайланганидан кейин ҳукумат тўлиқ фаолият юритишини айтди.

- Президентлик сайловидан кейин Украина ҳукуматининг структураси тўлиқ, ҳамма давлат идоралари тугал бўлади. Бу Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Шундан сўнг биз демоктарик, Европа ва тинч келажагимиз сари ҳаракат қиламиз, дея баён қилди Турчинов.

Агар якшанба кунги сайловда бирор номзод 50 фоиздан кўп овоз ололмаса, 15 июнь куни ўтказиладиган сайловнинг ҳал қилувчи босқичида энг кўп овоз тўплаган икки номзод мамлакат раҳбари лавозими учун беллашади.
XS
SM
MD
LG