Линклар

logo-print
АҚШ Президенти Барак Обама Америка ҳарбийлари билан учрашиш учун Афғонистонга борди.

Обаманинг пойтахт Кобул яқинидаги Багром ҳаво базасида бир неча соат бўлиши режаланган.

АҚШ расмийларига кўра, Афғонистондаги сайлов жараёнига аралашмаслик мақсадида Обаманинг Афғонистон президенти лавозимини тарк этаётган Ҳамид Карзай билан учрашиши режаланмаган.

Афғонистонда президентлик сайловининг якуний босқичи 14 июнга белгиланган.

АҚШ 2014 йил охиригача Афғонистондан ўзининг жанговор қўшинларни олиб чиқишни режалаган.

Карзай АҚШ билан Америка қўшинларининг 2014 йилдан кейин мамлакатда қолишига қонуний аосос бўладиган хавфсизлик ҳақида шартнома имзолашдан бош тортган.

Афғонистон президенти лавозимига даъвогар номзодлар Қўшма Штатлар билан бундай шартнома имзолашини билдирган.
XS
SM
MD
LG