Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:49

Обама АҚШ қўшинлари Афғонистонни йил охиригача тарк қилишини тасдиқлади


АҚШ президенти Барак Обама.
АҚШ президенти Барак Обама.
Кутилмаган ташриф билан кеча Афғонистонга борган президент Барак Обама америкалик ҳарбийларга АҚШ қўшинлари Афғонистонни шу йил охиригача тарк этишини ваъда қилди.

Кобул яқинидаги Бағром базасида ҳарбийлар олдида чиқиш қилган Обама афғон кучлари ўз мамлакатидаги хавфсизлик учун масъулиятни зиммаларига олиши бу урушда бурилиш нуқтаси бўлганини қайд этди.

АҚШ президенти Афғонистонда янги президент сайланиб, қасамёдга келтирилганидан сўнг Вашингтон у билан хавфсизлик ҳақида икки томонлама шартнома имзолашга умид қилаётганини ҳам таъкидлади.

Афғонистоннинг амалдаги президенти Ҳамид Карзай бу шартномани имзолашдан бош тортганди. Бу шартнома АҚШ қўшинларининг бир қисми 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистонда қолишини кўзда тутади.

Афғонистон президенти лавозимига даъвогар номзодлар Қўшма Штатлар билан бундай шартнома имзолашга ҳозир эканларини билдирганлар.

Афғонистонда президентлик сайловининг якуний босқичи 14 июнга белгиланган.
XS
SM
MD
LG