Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:07

Тошкентда аёллар ва болаларга тажовуз қилган киракаш қидирилмоқда


Тошкент милицияси бир ҳафтадан буён аёллар ва болаларга жинсий тажовуз қилган шахсни қидирмоқда.

Анҳор.уз сайтининг хабар қилишича, бу шахс оқ ёки кумушранг Матиз автомобилида киракашлик билан шуғулланган.

Маълумотларга кўра, бир ҳафта ичида Тошкентда жинсий тажовуз билан боғлиқ ўндан ортиқ жиноят содир этилган, бироқ бунга оид тезкор-қидирув ишлари натижа бермаган.

“Гумонланувчининг фотороботи ва автомобилига оид маълумотлар борлиги эътиборга олинса, пойтахт милицияси сўнгги йилларда қидирув ишларини юритиш малакасидан айрилганини тахмин қилиш мумкин. Бундан эса пойтахт марказида жиноят содир этаётган жиноятчилар фойдаланаяптилар. Ички ишлар вазирлигининг ўн олти ходими порахўрлиги учун ишдан олингани бунинг ёрқин тасдиғидир”, деб ёзади Анҳор.уз.
XS
SM
MD
LG