Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:13

Донецк айирмачилари ҳарбий ҳолат жорий қилди


Денис Пушилин.
Денис Пушилин.
Тан олинмаган Донецк халқ республикаси ҳудудида бугундан бошлаб ҳарбий ҳолат жорий этилади. Бу ҳақда донецклик айирмачилар лидерларидан бири Денис Пушилин билдирди.

Унинг айтишича, ДХР олдида турган энг яқин вазифалардан бири “ҳудудни ёт қўшинлардан тозалаш”дир.

Якшанба оқшомида Украина расмийлари мамлакат шарқидаги қуролли айирмачиларга қарши амалиёт давом эттирилиши ҳақида билдиргандилар.

Пушилин сайловларда ғалаба қозониши кутилаётган Петро Порошенконинг Украина президенти сифатида илк расмий сафари Донбассга бўлишига оид режалари ҳақида ҳам фикр билдирди. Пушилинга кўра, Порошенконинг бу ишни амалга ошириши мақсадга мувофиқ эмас.

Айни пайтда Пушилин тан олинмаган республика лидерлари расмий Киев билан гаровда ушлаб турилганларни алмаштириш ва Украина қўшинларининг ДХР ҳудудидан чиқарилиши масалаларини муҳокама қилишга тайёр эканини қўшимча қилди, дея хабар қилади ИТАР-ТАСС.

Донецкка қўшни бўлган ва тан олинмаган Луганск халқ республикаси 22 май куниёқ ҳарбий ҳолат жорий қилганди.
XS
SM
MD
LG