Линклар

logo-print

Украинада миллиардер Пётр Порошенко президент этиб сайлангани тахмин қилинмоқда


Пётр Порошенко.

Пётр Порошенко.

Украина президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Пётр Порошенко овоз беришнинг биринчи босқичидаёқ ғалаба қилишига ишора қилмоқда.

Украина Марказий сайлов комиссияси 26 май куни эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Порошенко 54 фоизга яқин овоз олган. Ҳозирча бюллетенларнинг ярмидан кўпроғи санаб бўлинди.

Сайлов комиссиясининг маълум қилишича, собиқ бош вазир Юлия Тимошенко 13 фоиз, Олег Ляшко 8,5 фоиз ва Анатолий Ҳристенко 5,5 фоиз овоз олган.

Миллиардер Порошенко алдлақачон ўзини ғолиб, деб эълон қилди. Тимошенко ўз мағлубиятини тан олди.

Шоколад фабрикаси хўжайини Порошенко президент сифатида қиладиган биринчи иши “урушни тугатиб, тинчлик ўрнатиш” бўлиши ҳамда илк сафари россияпараст исёнчилар назоратида қолаётган Украина шарқига амалга оширилишини баён қилди.
XS
SM
MD
LG