Линклар

Эҳтимолий президент амалдаги бош вазир Яценюкни ўз лавозимида қолдирмоқчи


Украинанинг эҳтимолий президенти Пётр Порошенко иқтидорга келгач, амалдаги бош вазир Арсений Яценюкни ўз лавозимида қолдириш ниятида эканини айтмоқда.

Якшанба кунги сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, миллиардер Порошенко 54 фоиз овоз билан президент этиб сайлангани тахмин қилинмоқда.

26 май куни Киевда қилган чиқишида Порошенко, шарқий Украинанинг “Сомалига айланишига” йўл қўймаслигини таъкидлади.

У шунингдек, келаси ой бошларида Россия раҳбарияти билан учрашиш режаларини эълон қилди.

Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Укриананинг эҳтимолий янги президенти мамлакатда “экстремист кучларнинг устун келишига йўл қўймаслик учун қўлдан келганини амалга оширишига” умид қилмоқда, дея баён қилди.

Лваров 26 май куни қилган чиқишида Москва Украинадаги бўҳрондан чиқишнинг ягона йўли “Киев билан минтақалар ўртасида мулоқот ўрнатиш”, деб ҳисоблашини билдирди.

Москвада ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Лавров, Украина етакчиларини мамлакат шарқида айирмачиларга қарши “махсус амалиёт” кўламини оширимаслик тўғрисида огоҳлантирди.

У шунингдек, Украина президент сайлови “муаммоларсиз ўтмагани”, лекин Россия Президенти Владимир Путин айтганидек, “Россия Украина халқи танловини ҳурмат қилишини” билдирди.

Россия, деди Лавров, 25 май кунги сайловда ғалаба қилглан Порошенко билан мулоқотга тайёр.
XS
SM
MD
LG