Линклар

logo-print

Ленинград вилоятида оилавий жанжал туфайли Ўзбекистоннинг икки фуқароси ўз жонига қасд қилди


Жанжал оқибатида даъвогар куёв билан келиннинг онаси 9-қаватдан ўзларини ташлаб юборди.

Жанжал оқибатида даъвогар куёв билан келиннинг онаси 9-қаватдан ўзларини ташлаб юборди.

Россиянинг Ленинград вилоятида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ўз жонига қасд қилди. Россия тергов қўмитасининг маълум қилишича, дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ҳодиса оилавий жанжал оқибатида рўй берган.

Тергов қўмитаси тарқатган хабарда айтилишича, 24 май куни эрталаб Сертолово шаҳрининг Центральная кўчасида жойлашган кўп қаватли уй олдида 26 ёшли йигит билан 51 ёшли аёлнинг жасадлари аниқланган. Уларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Дастлабки тергов нтижасида маълум бўлишича, 24 май куни йигит қаллиғининг оиласи ижарада турган уйга меҳмон бўлиб келган. Қизнинг онаси билан йигит ўртасида жанжал чиққан ва йигит аччиқ устида ўзини 9-қават ойнасидан ўзини ташлаб юборган. Воқеа жойига тез ёрдам бригадаси келган пайтда, йигит билан жанжаллашган 51 ёшли аёл ҳам ўзини ойнадан ташлаб нобуд бўлган.

Маълум бўлишича, аёл қизининг бу йигит билан турмуш қуришига қарши чиққан.

Тергов қўмитаси мазкур воқеа юзасидан тергов олиб борилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG