Линклар

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшонида вазият бироз тинчиди


24 май куни норозилар Хоруғ марказидаги хавфсизлик идораси биносига грната ва ўқотар қурол билан ҳужум қилди.

24 май куни норозилар Хоруғ марказидаги хавфсизлик идораси биносига грната ва ўқотар қурол билан ҳужум қилди.

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон минтақасида норозилар Хоруғ шаҳрининг марказий майдонини тарк этди. 25 май куни фуқаровий жамият вакиллари билан расмийлар ўртасидаги музокараларда ўтган ҳафта рўй берган қонли воқеалар юзасидан тергов ўтказишга келишиб олинди.

21 май куни норозилик намойиши зўравонликка айланиб кетиши оқибатида рўй берган тўқнашувларда камида уч киши, жумладан бир милиция ходими ҳалок бўлди, жароҳатланган етти кишининг орасида ҳам уч милиционер бор.

Талафотлар милиция ходимларининг эҳтимолий жиноятчиларга қарши амалиёти ортидан маҳаллий аҳолининг милиция ҳаракатларидан норози бўлиб, кўчага чиққан пайтда рўй берди.

24 май куни норозилар Хоруғ марказидаги хавфсизлик идораси биносига грната ва ўқотар қурол билан ҳужум қилиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди.

Намойишчилар билан музокараларда Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳим билан президент маслаҳатчиси Шерали Ҳайруллоевлар иштирок этди.
XS
SM
MD
LG