Линклар

logo-print
Украинанинг Донецк шаҳри аэропорти олдида жанглар рўй бераётгани хабар қилинмоқда. Ундан аввал аэропорт айирмачилар тарафидан босиб олинган эди.

Франс Пресс агентлигининг хабар қилишича, ҳодиса жойидан портлаш ва отишма овозлари эшитилмоқда.

Рейтрс агентлигига кўра, аэропорт биноси ичкарисидан тутун чиқаётганини кўриш мумкин. Украина шарқидаги Донецк аэропорти 26 май куни эрталаб қуролланган гуруҳ томонидан босиб олинганидан кейин фаолияти тўхтатилган эди.

Ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган айирмачилар етакчиси минтақада ҳарбий ҳолат эълон қилиши ортидан воқеалар ана шундай ривож олди. Денис Пушилин ҳарбий ҳолат 26 май кунидан жорий қилиниши ва “асосий вазифа Донецк Халқ Репсубликаси ҳудудини ёт украин кучларидан тозалаш” эканини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG