Линклар

Рим Папасининг Яқин Шарқ сафари якунланмоқда


Рим Папаси Франсис Йиғи Девори олдида.

Рим Папаси Франсис Йиғи Девори олдида.

Рим Папаси Франсиснинг Яқин Шарққа сафари якунланмоқда. 77 ёшли понтифик 26 май куни Қуддуснинг Эски Шаҳар қисмида Ал-Ақса масжидини бориб кўрди. Шундан кейин Папа Франсис Қуддусдаги Йиғи Девори олдида ибодат қилди.

Яд Вашимдаги Ҳолокост музейига борган Франсис “Ҳолокостнинг чексиз фожиаси” тўғрисида гапирди.

Рим Католик черкови раҳнамоси бугун Исроил Президенти Шимон Перес ва Бош вазир Беньямин Нетаньяҳу билан учрашади.

Франсис ўз ташрифи давомида Яқин Шарқ можаросини тугатишга чақириб, Исроил ва Фаластин президентларини келаси ойда Ватиканга таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG