Линклар

Донецкда ҳукумат кучлари ва айирмачилар ўртасида аэропортдаги жанглар тўхтатилди


Украинанинг Донецк шаҳри аэропортида ҳукумат кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасидаги жанглар айирмачилар катта йўқотишларга учраганидан сўнг тўхтатилгани хабар қилинмоқда.

27 май куни тонгга яқин Украина расмийлари Донецкдаги айирмачилар катта йўқотишларга учраганинин билдирди.

Айирмачилар аэропортни 26 май куни эгаллаб олган эди. Украина ҳукумат қўшинлари айирмачиларни ҳарбий учоқлар ва вертолётлардан ўқққа тутилгани, ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Хабарларда айтилишича, Донецкнинг аэропортга яқин мавзеларида ҳам отишмалар бўлган. Россия ҳукумати Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти миссиясидан Донецкдаги воқеалар юзасидан объектив маълумот беришни талаб қилмоқда.

Украина шарқидаги Донецкда шаҳар аэропорти учун жанглар 26 май куни куннинг иккинчи ярмида бошланганди.


Душанба куни эрталаб, қуролланган айирмачилар аэропорт биносига бостириб кириши ортидан, тайёрагоҳ фаолияти тўхтаб қолган эди.

Куннинг иккинчи ярмида Киев ҳукумати кучлари аэропортни айирмачилардан тортиб олиш бўйича амалиёт бошлади. Ҳарбий амалиётда ҳукумат кучлари жанговар вертолётларни ишга солди.

Франс Пресс агентлиги тушдан кейин ҳодиса жойидан портлаш ва отишма овозлари эшитилаётгани тўғрисида хабар қилди.

Рейтрс агентлигига кўра, аэропорт биноси ичкарисидан тутун чиқаётганини кўринган.

Ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган айирмачилар етакчиси минтақада ҳарбий ҳолат эълон қилиши ортидан воқеалар ана шундай ривож олди. Денис Пушилин ҳарбий ҳолат 26 май кунидан жорий қилиниши ва “асосий вазифа Донецк Халқ Репсубликаси ҳудудини ёт украин кучларидан тозалаш” эканини иддао қилди.

Сўнгги хабарларга кўра, айирмачилар етакчилари номаълум томонга қараб қочишга мажбур бўлган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG