Линклар

logo-print

Франция ва Германия раҳбарлари миллатчилар ғалабасидан афсус билдирди


Францу Олланд.

Францу Олланд.

Франция президенти Француа Олланд Европа Иттифоқини ўз моҳияти ва ролини ўзгартиришга чақирди.

Олланд Европа парламентига ўтган ҳафта охирида ўтказилган сайловда Францияда миллатчилар партияси ғолиб бўлгани муносабати билан 26 май куни берган баёнотида миллатчилар ғалабаси ортидан “Европа Иттифоқи ўз фуқаролари учун тушунарсиз тузилма”га айланганини билдирди.

Германия канцлери Ангела Меркел ҳам Европа парламентида миллатчи ва ўта ўнгчи партиялардан бўлган депутатлар сони кўпайишини “афсусланарли ҳолат” сифатида баҳолади.

22-25 май кунлари Европарламентга ўтказилган сайлов натижаларига қараганда, 751 депутатлик ўрнидан 140 тасини миллатчилар ва ўта ўнгчи партиялар эгаллаши мумкин.

Сайловларда Европа Иттифоқи сайловчиларининг 43 фоизи иштирок этган.
XS
SM
MD
LG