Линклар

Қозоғистон Nexia ва Matiz импортига 1 июлгача рухсат берди.

“Казинформ” агентлигининг билдиришича, 5 январда жорий этилган мазкур чекловнинг амалга киритилиши янги қабул қилинган “Автотранспорт воситалари хавфсизлигига талаблар” техник регламентига биноан 1 июлгача ортга сурилган.

Йил бошида киритилган талабларга кўра, Қозоғистон ҳудудида саккизтагача йўловчини ташишга мўлжалланган янги автомобиллар мукаммал тормоз тизими, олд хавфсизлик ёстиғи, болалар ўтирғичи учун боғлаш мосламалари, кундуз кунги сигнал чироқлари ва иммобилизаторга эга бўлиши керак. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Nexia ва Matiz ушбу талабларга жавоб бермайди.
XS
SM
MD
LG