Линклар

logo-print
Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилгача мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги саноат улушини 35 фоизга етказмоқчи. Айни пайтда бу кўрсаткич 24 фоиздан кўпроқни ташкил қилади.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг маълум қилишича, бу мақсадга эришиш учун Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги 2015-2020 йилларга мўлжалланган махсус дастурни ишлаб чиқмоқда. Дастурга асосан саноатни ривожлантириш учун 2020 йилгача жами 50 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Маълумотда айтилишича, 2011-2015 йилларга мўлжалланган саноатни ривожлантириш дастурида Ўзбекистон ҳукумати 30 миллиард доллардан ортиқроқ лойиҳаларни амалга ошириши назарода тутилган эди. Хабарда эълон қилинган кўрсаткичларга қай даражада эришилгани ҳақида маълумот берилмаган.
XS
SM
MD
LG