Линклар

Украинанинг Донецк шаҳри аэропортида ҳукумат кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасидаги жанглар тўхтатилгани хабар қилинмоқда.

27 май куни тонгга яқин Украина расмийлари Донецкдаги айирмачилар катта йўқотишларга учраганинин билдирди. Айирмачилар аэропортни 26 май куни эгаллаб олган эди. Украина ҳукумат қўшинлари айирмачиларни ҳарбий учоқлар ва вертолётлардан ўқққа тутилгани, ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Хабарларда айтилишича, Донецкнинг аэропортга яқин мавзеларида ҳам отишмалар бўлган.

Россия ҳукумати Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти миссиясидан Донецкдаги воқеалар юзасидан объектив маълумот беришни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG