Линклар

logo-print

Россияпараст айирмачилар Донецкдаги тўқнашувларда катта талафот кўрганини тан олди


Украина шарқида жойлашган Донецк вилоятидаги Россия тарафдори бўлган айирмачилар Украина ҳукумати кучлари билан бўлган шиддатли отишмаларда 30 нафар сафдошлари ҳалок бўлганини билдирди.

Айирмачилар 26 май куни Донецк аэропортини босиб олганидан кейин бошланган тўқнашувларда ҳукумат кучлари жанговор учқичлар ва вертолётлардан фойдаланди.

27 май куни Украина чегара хизмати машиналарда Россия чегарасини кесиб ўтгани иддао қилинган айирмачилар Луганск вилоятида ҳужумга учраганини билдирди.

25 май куни ўтказилган президентлик сайловида ғолиб бўлган Петро Порошенко Украина шарқида яшайдиган аҳоли билан мулоқот бошлашга ваъда берди.

Аммо Порошенко “террорчилар” билан музокара олиб борилишини эҳтимолдан соқит қилди.
XS
SM
MD
LG