Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:59

Фотоблог: Таъмирдан ҳафта ўтиб яна ëрилган сув қувури қиссаси


Самарқанд шаҳридаги Андижон (Андижанский)-Жомий-Олмалиқ кўчаларини бирлаштирувчи чорраҳага ёқтизилган сув қувури таъмирдан бир ҳафта ўтиб, яна ёрилиб кетди. Бу ҳақида хабар йўллаган WhatsApp мухбир аянчли аҳвол аниқ акс этган фоторепортажни ҳам йўллади. Қуйида унинг Озодликка йўллаган фотоблогини ўқиб, томоша қилишингиз мумкин.

"Бу чорраҳада йиллар давомида қувур ëрилиб, сув оқиб турган. Икки ой олдин ковлаб, ремонт қилиб кўмган эди. Бир ҳафта ўтар-ўтмас яна труба ëрилдими нима бало¸ ундан баттар сув оқа бошлади.

Кейин яна ковлашди. Мана шу аҳволда ëтибди ҳалигача. Сувни исроф қилманглар¸ деб айтишадию бу ерда кунига тонналаб ичимлик суви сувоқовага (канализация) оқиб ëтибди. Ҳеч кимнинг иши йўқ.

Йўл бир томонлама бўлиб ëтибди. Олмалиқ кўчасига ўтиб бўлмайди. Худди дарëдай бўлиб ëтибди.

Бир томонда 12-рақамли оилавий поликлиника¸ бир томонда бозорча¸ сомсахона бор.

Ҳар кун сув оқиб ëтгани учун биз томонга келадиган сув босими камайган.

Трубалар олиб келиб қўйишган¸ лекин ҳалигача иш бошланмади. Олиб келган трубалари ҳам ишлатилган¸ занглаб¸ чириб ëтибди".

XS
SM
MD
LG