Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:18

Тошкентда газ баллони ўрнатилган машина ёниб кетди


Тошкент марказида газ баллони ўрнатилган Нексия русумидаги автомобил ёниб кетди.

Ижтимоий тармоқдаги "Водители Ташкента" гуруҳининг билдиришича, 25 май куни “Lada centre” хизмат кўрсатиш маркази яқинида турган Нексия ёна бошлаганини пайқаб қолган марказ ходимлари ўт ўчиш машинасини чақирган.

Воқеа жойига тезда етиб келган ўт ўчирувчилар аланга газ баллонига етиб келгунича уни ўчирган.

Воқеада ҳеч кимга жабрланмаган. Ёнғин машинанинг электр симида рўй берган қисқа туташув натижасида рўй бергани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда газ баллони ўрнатилган машиналарнинг ёниб кетиши ёки портлаши тез-тез учрайди.

16 май куни Тошкент вилояти Қибрай туманидаги ёнилғи қуйиш шоҳобчасида "Жигули" машинаси портлаб кетгани оқибатида машина ҳайдовчиси жароҳатланган.

7 апрел куни Андижон шаҳрида метан газ баллони ўрнатилган Нексия автомобили портлаши оқибатида икки одам жароҳат олган эди.
XS
SM
MD
LG