Линклар

logo-print
Жиззах вилоятининг Пахтакор туман деҳқон бозори яқинидаги дўконлар жойлашган икки қаватли бино 26 май куни кечқурун ёнғин содир бўлди.

Озодлик манбасига кўра, ёнғинни ўчиришнинг уддасидан чиқа олмаган туман ўт ўчирувчилари вилоятдаги ҳамкасбларини ёрдамга чақирган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, олтита дўкон ёниб кул бўлган.

Бино ичида кислород баллони портлагани ёнғин чиқишига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG