Линклар

Сурияда Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти вакиллари ўғирлаб кетилди


Сурияда Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг 11 нафар вакили ўғирлаб кетилди.

27 май куни Сурия Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ташкилот вакиллари мамлакат марказида жойлашган Хама вилоятида ўғирлаб кетилганини билдирди.

Расмийлар президент Башар Ал-Ассадни ҳокимиятдан ағдариш учун қуролли кураш олиб бораётган исёнчи гуруҳларни халқаро ташкилот вакилларини ўғирлаганликда айблади.

Вазирлик баёнотига кўра, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг олти аъзоси ва беш нафар маҳаллий ҳайдовчи ўғирланган.

Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилш учун масъул бўлган Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти Хама вилоятида хлор қўлланилгани тўғрисидаги иддаоларни ўрганиш учун май ойида Сурияга ўз вакилларини жўнатган эди.
XS
SM
MD
LG