Линклар

Путин Украина шарқидаги ҳарбий амалиётлар тўхтатилишига чақирди


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Донецк шаҳридаги тўқнашувларда ўнлаб одам ўлгани хабар қилинганидан бир кун ўтиб, 27 май куни Россия Президенти Владимир Путин, унинг таъбири билан айтганда, Украина ҳукуматининг мамлакат шарқидаги “жазо” ҳарбий амалиётлари дарҳол тўхтатилишига чақирди.

Сешанба куни Украина Ички ишлар вазири вазифасини бажараётган Арсен Аваков айирмачилар 26 май куни босиб олишга ҳаракат қилган Донецк аэропортини ҳукумат кучлари назорат қилаётганини билдирди.

Отишмалар пайтида қанча одам ўлгани ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмади.

Айирмачилар камида 30 нафар, балки 100тагача одам ўлган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Донецк ҳокими Олександр Лукянченко 40 киши, жумладан, тинч аҳолидан икки киши нобуд бўлганини билдирди. Аваков ҳукумат аскарлари талафот кўрмаганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG