Линклар

logo-print

АҚШ президенти Афғонистонга оид муҳим маълумотларни эълон қилмоқчи


АҚШ Президенти Барак Обама, Афғонистоннинг Багром ҳаво базаси, 2014 йил 25 май.

АҚШ Президенти Барак Обама, Афғонистоннинг Багром ҳаво базаси, 2014 йил 25 май.

АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли расмийлари АҚШ Президенти Барак Обама 27 май куни кечқурун Афғонистондаги қўшинларга оид муҳим маълумотларни эълон қилиши кутилаётганини билдирди.

Расмийларга кўра, Обама 2015 йилдан бошлаб Афғонистонда 9800 нафар америкалик ҳарбий НАТО кучлари билан бирга қолишини хоҳламоқда.

2015 йил охирига қадар, америкалик ҳарбийлар сони, асосан Кобул ва Багром ҳаво базаси атрофидаги аскарлар ҳисобига, ярмига камайтирилиши режаланган.

АҚШ маъмурияти 2016 йилда Афғонистонда бир мингдан камроқ америкалик ҳарбий қолишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG