Линклар

Ироқ пойтахти Бағдод марказидаги шиалар масжидида 27 май куни содир этилган портлаш оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлди, 29 одам яраланди.

Маълумотда айтилишича, террорчи бошқа одамлар билан бирга намоз ўқишга кирган ва портловчи мосламани ишга солган. Портлаш учун масъулиятни ҳеқ бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Бундан ташқари Бағдоднинг шарқий қисмида содир этилган яна бир портлашда икки одам ҳалок бўлган. Икки полициячи эса полиция машинасига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ўлган.

БМТ маълумотларига қараганда, ўтган йили Ироқдаги зўравонликларда 8 минг 900 киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG