Линклар

Нигериянинг шимоли шарқида “Боко Ҳарам” жангари гуруҳи билан отишмада 24 ҳарбий ва полициячи ҳалок бўлди.

Хабарларда айтилишича, жангарилар Буни Яди шаҳрида шу йилнинг февраль ойида 59 мактаб ўқувчисини тириклайин ёқиб юборган жойдан узоқ бўлмаган ҳарбий қисмга ҳужум қилган.

“Боко Ҳарам” гуруҳи айни пайтда 14 апрель куни Борно шаҳрида қўлга олинган 270 ўқувчи қизни гаров сифатида ушлаб турибди.

Исломий давлат қурилиши учун курашаётганини иддао қилаётган мазкур гуруҳ Нигерияда асосан мактаб ўқувчиларини тириклайин ёқиб юбориш ёки ваҳшиёна ўлдириш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG