Линклар

Украинада Россиядан қурол олиб келаётган автоколонна ушланди


Луганскдаги россияпараст айирмачилар.

Луганскдаги россияпараст айирмачилар.

Украинанинг Россия билан чегарадош бўлган Луганск вилоятида 26 майга ўтар кечаси қурол юкланган автомобиллар колоннаси қўлга олинди. Бу ҳақда Украина Чегара хизмати маълум қилди.

Чегарачиларга кўра, юк, енгил автомашина ва микроавтобуслардан иборат бўлган колонна Россиядан келаётган бўлган. Украин чегарачилари ва автокалоннадаги қуролланган шахслар билан отишмада бир жангари ўлдирилгани ва яна бири яралангани айтилмоқда.

Чегарачилар қўлга олган автомашиналарда Калашников автоматлари ва портловчи мосламалар топилган. Мазкур воқеа юзасидан Россиянинг Киевдаги элчиси Украина Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган ва унга норозилик нотаси топширилган.

Айни пайтда Донецк шаҳрида россияпараст айирмачиларга қарши ҳарбий амалиётлар давом этмоқда.

Донецк мэри Александр Лукьянченко 26 май куни Украин ҳарбийлари ва айирмачилар ўртасидаги жангларда 40 одам ўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG