Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:56

Суриядаги жангларда қатнашган қозоғистонлик етти йилга қамалди


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги маҳкама Сурия жангларида қатнашган 29 ёшли Комил Абдулинни етти йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Абдулин террорчиликни тарғиб қилганлик ҳамда террорчи гуруҳларга аъзоликда айбланмоқда.

Март ойида мамлакат шимолидаги Экибазтуз шаҳрида яна икки қозоғистонлик шундай айблов билан етти йилга қамалганди.

Ҳозир Марказий Осиё ва Кавказ ўлкаларидан минглаб кўнгилли Суриядаги жангларда мухолифат сафида жанг қилаётгани айтилади.

Улар орасида ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳам борлиги ҳақида аввал хабар қилинганди.
XS
SM
MD
LG