Линклар

Google ҳайдовчисиз бошқариладиган машиналарни ишлаб чиқаради (ВИДЕО)


Google ширкати ҳайдовчисиз бошқариладиган электромобилларини ишлаб чиқаришни режаламоқда.

Икки йўловчига мўлжалланган электромобилларда педал ва рул бўлмайди. Электромобилни ҳаракатга келтириш учун “start” тугмасини босиш кифоя, у автоматик тарзда бошқарилади.

Google ширкатидагилар янги транспорт воситаси анча хавфсиз ва тежамли эканини айтишмоқда.

Танқидчилар эса тезлиги соатига 40 километрдан ошмайдиган машиналар шундоқ ҳам тирбанд йўлларда кўпроқ муаммоларни келтириб чиқаришидан хавфсирашмоқда.
XS
SM
MD
LG