Линклар

Афғонистонда президентликка номзодлар Обама режасини олқишлашди


Афғонистонда президентлик сайловининг иккинчи босқичига ўтган номзодлар Абдулло Абдулло ва Ашраф Ғанилар АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистонда 9800 нафар америкалик ҳарбийни қолдириш режасини олқишлашди.

Қўшма Штатлар 2016 йилнинг оҳирида Афғонистондан барча қўшинини олиб чиқиб кетишни режаламоқда.

Абдулло Абдулло ҳам Ашраф Ғани ҳам АҚШ билан хавфсизлик битимини имзолашга розилик билдирганлар.

Афғонистонда президентлик сайловининг иккинчи босқичи келаси ой ўрталарида ўтказилади.

Сайловнинг иккинчи даврасида мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдулло ва собиқ молия вазири Ашраф Ғанилар президентлик учун курашади.

Афғонистон янги президентининг исми август ойи бошларида маълум бўлади.

Айни пайтда Толибон ҳаракати Афғонистонда америкалик ҳарбийларни 2016 йилгача қолдириш бўйича Обама режасини қоралаб чиқди.

Толибон вакилларига кўра, Афғонистонда АҚШ қўшинининг туриши мамалакат суверенитетига зиддир.
XS
SM
MD
LG