Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:16

Паспортни қанча муддатда олиш мумкин?


Uzbekistan - long lines for new bio-metric passports in Beruniy
Uzbekistan - long lines for new bio-metric passports in Beruniy
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб эски паспорт билан хорижга чиқиш тўхтатилиши эълон қилиниши ортидан мамлакатдаги паспорт бўлимлари олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлди. Озодлик манбаларига кўра, биометрик паспорт учун ариза топшираётганларнинг қарийб 90 фоизи хорижга ишлагани кетаётган фуқаролардир.

Паспорт столлар олдидаги "ур-йиқит"лар боис кўплаб фуқаролар сўнгги пайтларда янги биометрик паспорт олиш билан боғлиқ мушкулотлар қаршисида қолишганидан шикоят қилаяпти.

"Янги паспорт олиш учун бир ойча аввал ариза бергандим. Ҳалигача беришмади. Ўзи қанча муддатда паспортни олиш мумкин",- дея сўради тўрткўллик Шомурод ака.

Одатда 10 иш кунида берилиши керак бўлган паспорт бир ойдан ошиқроқ вақт ичида, баъзи ҳолларда ундан ҳам кўп вақтда берилаётгани ҳақидаги хабарлар Озодликка кўплаб келаяпти.

Паспорт столларидан олинган маълумотга кўра, биометрик паспортни бериш муддати ўзгармаган.

"Фуқаронинг биометрик маълумотлари олинганидан сўнг у 10 кун ичида янги паспортни қўлига олади. Бу муддат ўзгармади. Фақат айрим жойларда паспорт олиш учун мурожаатлар кўпайиб кетгани боис паспорт тайёрлаш жараёни чўзилиб кетаяпти холос",- деди Тошкентдаги Паспорт бўлимларидан бирининг ходимаси.

*******************************************************************

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.



XS
SM
MD
LG