Линклар

"Биометрик паспорт олиш учун онлайн ариза топшириш мумкин деб, эшитдик. Бунинг учун нима қилиш керак. Қайси сайт орқали ҳужжат топшириш мумкин",- дея сўради самарқандлик Нулуфар.

Бу саволга жавоб излаш жараёнида аниқлаган маълумотларимизга кўра, ҳозирда фақат Тошкент шаҳрида яшовчи фуқароларгина биометрик паспорт олиш учун онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.

Тошкентликлар янги биометрик паспорт олиш учун аризани www.my.gov.uz сайтида онлайн топширишлари мумкин.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, Тошкентнинг Олмазор туманида бу пилот лойиҳа сифатида синаб кўрила бошланди.

Янги биометрик паспорт олмоқчи бўлган шахс Интернетда аризани тўлдириб, юборади. Агар сўровнома тўғри тўлдирилган бўлса унга туман Ички ишлар бўлимидан SMS маълумот юборилади ва белгиланган кун ва вақтда келиб, биомаълумотларни топшириб кетиши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда биометрик паспортга ўтиш жараёни 2011 йилнинг 1 январидан бошланган ва бу жараён 2015 йилнинг декабр ойига қадар тўла якунланиши кўзда тутилган.

*********************************************************************************

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG