Линклар

Россиянинг Камчаткасида ишлаб юрган асли тошкентлик Ойбек Озодликка ҳужжат олиш билан боғлиқ муаммолар боис мурожаат қилди. Озодликнинг WhatsAppига йўлланган расм ва видеотасвирларда ана шу муаммо акс этган.


"Менинг исмим Ойбек. Ҳозирда Россиядаман. Камчатка тарафларга келиб қолганман. Келганимга икки ярим ой бўлди¸ ҳалигача документ тайëрлай олмаяпман.

Бу ерда ўзбек муҳожирлари шунақа кўпки¸ документ тайëрлаш учун 3-4 ой кетиб қолаяпти. Илгари 15 кунда тайëр бўларди. Ҳозир 5 ойгача чўзилиб кетаяпти.

Бу ерда маошлар Россиянинг бошқа штатларига қараганда баландроқ. Шунинг учун ҳамма меҳнат муҳожирлари бу ëққа келиб¸ одам кўпайиб кетган. Кечаси билан очередда туриб¸ индинига документини олаëтганлари ҳам бор.

Пул яхши¸ лекин документ проблема. Документсиз ишлаб бўлмайди. Одам кўпайиб кетганлиги учун бизларни чиқариб ташлаш мақсадида документни бизлар учун проблема қилиб қўйган.

Одамлар очередда туриб¸ кечалари эшик тагида ëтиб қолишаяпти. Биз меҳнат муҳожирларини шу йўл билан қийнашаяпти.

Очередда 700тача одам бор. Тахминан 600таси ўзбек¸ қолганлари тожик¸ қирғизлардан иборат".





Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG