Линклар

Озодликка мурожаат қилган хоразмлик Нигора онаси кекса бўлгани боис «Унинг ўрнига паспорт столга ўзим бориб, паспорт олишим мумкинми», дея сўради.

Ўзбекистон ИИВ Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходими Улуғбек Тошмирзаевнинг Озодликка айтишича, янги паспортга бошқа биров учун ариза бериш мумкин эмас:

- Фуқаро ўзининг биометрик маълумотларини бериши учун ўзи келиши керак. Чунки у расм олиб келмайди, балки ўша ерда туширилади, бармоқ излари олинади. Бу маълумотлар паспортдаги махсус микрочипга жойлаштирилади,- дейди Улуғбек Тошмирзаев.

**********************************************************************

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG