Линклар

Обама террорчиликка қарши 5 млрд. долларлик жамғарма тузилишини эълон қилди


АҚШ президенти Барак Обама 28 май куни Ню Йоркдаги Вест Поинт ҳарбий академиясида қилган чиқишида Қўшма Штатлар терроризмга қарши халқаро жамғарма тузилишига бош қўшиши ҳақида маълум қилди.

Оқ уй раҳбарига кўра, жамғармани тузишдан мақсад дунёнинг турли давлатларида террорчиликка қарши курашаётган ҳукуматларга кўмак беришдир.

- Мен Конгрессни 5 миллирад долларлик террорчиликка қарши ҳамкорлик жамғармасини тузиш режасини маъқуллашга чақираман, - деди Обама.

Бир кун аввал Обама шу йил охирида Афғонистондаги халқаро жанговар миссия тугаганидан сўнг ҳам бу мамлакатда 9800 америкалик ҳарбийни қолдириш ниятида эканини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG