Линклар

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев Сухумида Абхазия президенти Александр Анкваб билан учрашди.

Айни дамда Сухумидаги президент маъмурияти биноси мухолифат кучлари нарозати остида қолмоқда.

Грузиянинг айирмачи ўлкаси Абхазияда сешанба куни мухолифат кучлари президент ва ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, президент маъмурияти биносини эгаллаб олган эди.

Ўлка президенти Алексданр Анкваб мухолифат ҳаракатларини “давлат тўнтаришига уриниш” дея баҳоламоқда.

28 май куни ўтган учрашувда Анкваб ва Нургалиев Абхазиядаги сиёсий бўхронни муҳокама қилдилар.

Нургалиев билан бирга Абхазияга сафар қилган Россия президенти ёрдамчиси Владислав Сурков мухолифат етакчилари билан учрашгани айтилмоқда.

Абхазия мухолифати мамлакат бошқаруви вақтинча уларнинг қўлига ўтганини идддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG