Линклар

logo-print
Бугун Москва ва Остона Қозоғистонда илк атом электростанциясини қуриш бўйича меморандум имзолаши кутилмоқда.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг билдиришича, меморандум 29 май куни президент Владимир Путиннинг Остонага сафари чоғида имзоланади.

Қозоғистондаги илк атом электростанцияси Россия технологияси асосида мамлакат шимоли-шарқидаги Курчатов шаҳрида қурилиши режалаштирилган.

Курчатов Совет даврида ядровий синовлар полигони бўлган Семипалатинск вилоятининг марказидир.

Атом электростанциясининг қурилиши қачон бошланиши бўйича ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Таъкидлаш жоиз, дунёда ишлаб чиқариладиган ураннинг 25 фоизи Қозоғистонда қазиб олинади.

Бугун Остонада Россия, Беларус ва Қозоғистон ўртасида Евросиё иқитисодий иттифоқини тузиш келишуви имзоланади. Шундан сўнг президентлар Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев алоҳида учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG