Линклар

logo-print
Мисрда ўтган президент сайловида армия собиқ қўмондони генерал Абдул Фаттоҳ Ал-Сисий катта фарқ билан олдинда бормоқда.

Айни дамда бюллетенларнинг 15 фоизи санаб бўлинган. Уларга кўра, Ал-Сисий 93 фоиздан кўпроқ овоз олган. Унинг ягона рақиби Ҳамдин Сабоҳий эса 3 фоизга яқин овоз тўплагани айтилмоқда.

Сайловчилар қизиқиши пастлиги туфайли уч кунга чўзилган сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган мисрликарнинг 45 фоизигина қатнашди.

Ўтган йилнинг июлида президент Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар тарафидан ҳокимиятдан четлатилганидан бери давлатни Абдул Фаттоҳ Ал-Сисий бошқариб келмоқда.

Шу давр ичида Мурсий дохил Мусулмон Биродарлиги партияси вакиллари таъқибга учраб, қонундан ташқари деб эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG