Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Москванинг ЦСКА клубига ўтиши мумкин.

Армиячилар айни дамда Махачқалъанинг "Анжи" футбол клубида фаолият юритаётган 26 ёшли Аҳмедовни ижарага олиш ёки сотиб олиш борасида музокаралар ўтказишмоқда.

Бу ҳақда хабар берган "Спорт-Экспресс" нашрининг ёзишича, ўзбекистонлик футболчининг трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоланган.

Аввалроқ қатор спорт нашрларида Аҳмедовга Россиянинг "Краснодар" клубидан таклиф тушгани ва БАА клубидан қизиқиш бўлаётгани хабар қилинган эди.

2012-13 йилги мавсумни Россия Премьер лигасида учинчи ўрин билан якунлаган "Анжи" клуби жорий мавсумда энг оҳирги ўринни эгаллаб, Биринчи дивизионга тушиб кетди.

Премьер лигани тарк этган "Анжи" ёзги трансфер ойнасида легионерлари сафини камайтириши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG