Линклар

Москвада Ўзбекистон Исломий ҳаракати етакчиси қўлга олингани айтилмоқда


Москвадаги ЎИҲ етакчиси деб кўрилаётган Тожикистон фуқароси расми Россия телеканалидан олинди.

Москвадаги ЎИҲ етакчиси деб кўрилаётган Тожикистон фуқароси расми Россия телеканалидан олинди.

Москва вилоятининг Ногинск шаҳарчасида 28 май куни Ўзбекистон Исломий ҳаракати xалқасининг етакчиси деб гумон қилинаётган шахс қўлга олинди.

Россия матуботининг Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар қилишича, Тожикистоннинг 27 ёшли фуқароси уюшган жиноий гуруҳга етакчилик қилганлик ва 2012 йилда Москвадаги фирмалардан биридан 900 минг рубль миқдорида пул ўмарганликда гумон қилинмоқда. Ўшанда жиноятчиларнинг уч нафари қўлга олинган, тўдабоши қочишга муваффақ бўлган.

1991 йилда Ўзбекистонда исломий давлат тузиш иддаоси билан тузилган ҳаракат ҳозирда асосан Афғонистон ва Покистонда фаолият юритади.

Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг кўп йиллик етакчиси Тоҳир Йўлдош 2009 йил августида Покистоннинг Жанубий Вазиристон вилоятида АҚШнинг пилотсиз учқичи ҳужуми оқибатида ўлдирилганидан кейин ташкилотнинг заифлашгани айтилади.

Бу ташкилот Ўзбекистон, Тожикистон, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатларда террорчи гуруҳ сифатида қора рўйхатга киритилган.
XS
SM
MD
LG