Линклар

logo-print

"Аэрофлот" Тошкентга уч йўналиш бўйича рейсларни тўхтатмоқда


Тошкент аэропорти.

Тошкент аэропорти.

Россиянинг “Аэрофлот” ҳаво ширкати Сочи, Ростов Дон ва Минводи шаҳарларидан Тошкентга самолёт қатновини тўхтатмоқчи.

Россиянинг энг йирик ҳаво ширкати мамлакатнинг учта шаҳридан Ўзбекистон пойтахтига амалга ошириладиган рейсларни тўхтатиши тўғрисида рус матбуоти Росавиация давлат агентлигига таяниб хабар қилмоқда.

“Аэрофлот”нинг Москва-Тошкент ва Санкт Петербург-Тошкент йўналишлари бўйича учадиган самолётлар сақланиб қолиниши айтилмоқда.

Бундан ташқари Росавиация агентлигидан олинган маълумотларга кўра, “Ютэйр” ҳаво ширкатининг ҳам Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгород шаҳарларидан Фарғонага қилинган рейслар ҳам тўхтатилади. Бунга икки фасл давомида мазкур прарвозлар амалга оширилмагани сабаб бўлган.

Бу рейслар ўрнига Фарғорна шаҳрига “Уральские авиалинии” ширкати томонидан Челябинск, Екатеринбург, Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгород шаҳарларидан парвозлар йўлга қўйилади.
XS
SM
MD
LG