Линклар

Футбол: Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам Уммонга мағлуб бўлди


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши ўтказган иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

29 май куни Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтган учрашув 0:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди. Ўйиндаги ягона гол биринчи бўлиминг 30-дақиқасида Эйд Ал-Фарсий тарафидан киритилди.

Ал-Фарсийнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси олдида ўзбекистонлик дарвозабон Игнатий Нестеров ожиз қолди.

Меҳмонлар голидан сўнг мураббий Миржалол Қосимов шогирдларида ҳисобни тенглаштириш учун бир нечта қулай вазиятлар бўлди. Бироқ ўзбекистонлик футболчилар бу имкониятлардан тўғри фойдалана олмадилар.

Эслатамиз, 27 май куни Олмалиқда ўтган дастлабки ўртоқлик учрашуви ҳам 0:1 ҳисобида уммонлик футболчилар ғалабаси билан якунланган эди.

Уммонга қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви танаффусида футболчилар Улуғбек Бақоев, Максим Шацких ва Виктор Карпенколарнинг Ўзбекистон терма жамоаси билан хайрлашиш маросими ўтказилди.
XS
SM
MD
LG