Линклар

Санкт-Петербургда 41 нафар ўзбекистонлик нолегал ишчи ҳибсга олинди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Радуга” савдо мажмуасидаги қурилиш ишларига жалб этилган 41 нафар ўзбекистонлик нолегал ишчи ҳибсга олинди.

Федерал миграция хизмати маълумотига кўра, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россияда ишлаш учун керакли ҳужжатлари йўқлиги аниқланган.

Прокуратура нолегал ишчиларни ёллаган ўртамчи "РЕНМОЛСТРОЙ" ширкатига нисбатан тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Ҳибсга олинган ўзбекистонликлар 5 минг рублдан жаримага тортилиши ва Россиядан депортация қилиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG