Линклар

30 май куни Тошкентда ёққан кучли ёмғир натижасида пойтахт кўчаларини сел босди.

ошкентдан олинган хабарларга кўра, автомобил йўлларида тирбандликлар юзага келиб, жамоат транспортининг юриши қийинлашган. Метро станцияларига сув оқиб киргани оқибатида айрим бекатлар ёпилган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги Озодлик манбаси Тошкент метросининг "Ўзбекистон" йўли жума куни тушдан кейин бир-икки соат давомида тўхтаб қолганини тасдиқлади.

Унинг айтишича, Чорсу метро станциясига катта миқдорда сув оқиб тушгани оқибатида метро қатнови бир неча соатга тўхтаб қолган.

Мутасаддига кўра, Тошкент шаҳридан ташқари Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳам кучли ёмғир ёғиб, вазият мураккаблашган.

Ушбу вилоятларда 2 июнгача сел хавфидан огоҳлантирув ҳолати жорий қилинган.
XS
SM
MD
LG