Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:07

Каримов “янги СССР”га қўшилмаслик фикрида ҳозирча қатъий


Евросиё иқтисодий иттифоқи Россия ҳукмронлигини Марказий Осиëда қайта тиклаш йўлидаги яна бир тузилмами¸ деган савол жавобини Қурултой эшиттиришида изладик. Эшиттириш иштирокчилари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг “янги СССР”га қўшилмаслик фикрида хозирча қатъий турганини мақуллашди.

29 май куни Остонада Россия, Белaрус ва Қозоғистон президентлари Евросиё иқтисодий иттифоқини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Мазкур шартномага асосан, 2015 йилнинг 1 январидан мазкур давлатлар иштирокидаги Божхона иттифоқи Евросиё иқтисодий иттифоқи деб атала бошланади.

Евросиё иқтисодий иттифоқини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолаган давлат раҳбарлари иттифоқ сиёсий мақсадларни кўзламаганини билдирмоқда.

Қурултойда иштирок этган таҳлилчилар мазкур иттифоқ ташкил этилиши ортидан Россия сиёсий мақсадларни кўзлаган, деган хулосани билдиришди.

Бундан ташқари Украинадаги воқеалар ортидан Ғарб Россия иқтисодига санкциялар жорий этадиган бўлса, бунинг салбий таъсири Қозоғистон ва Белорус иқтисодида ҳам акс этади, деган фикр ҳам Қурултой эшиттириши мобайнида янгради.
XS
SM
MD
LG