Линклар

Ўзбекистонда автомобилларга видеорегистраторларни ўрнатиш тақиқланган.

Ўзбекистон Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмийлари бу ҳақда 27 май куни ўтказилган очиқ мулоқот чоғида билдиришди.

Автомобилларга навигатор, орқа томонни кўрсатувчи видеокамера, видеорегистратор ўрнатиш мумкинми, деган саволга Ўзбекистон Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмийлари “Бизда бунақа ускуналарни машинага ўрнатишга тақиқ бор”, деб жавоб қилди.

Тақиқни бузганлар икки минимал ойлик иш ҳақи миқдорида жаримага тортилишлари мумкин.

Бошқарма расмийлари, шунингдек йўлда машинани тўхтатган милиция ходимини тасвирга тушириш ҳам мумкин эмаслигини айтишди.

Ижтимоий тармоқ сайтларида бу хабарга муносабат билдирган айрим ўзбекистонликлар видеорегистратор ўрнатишга тақиқдан норози эканликларини билдиришмоқда.

Фэйсбукдаги "Тошкент ҳайдовчилари" гуруҳи аъзоларидан бири буни шаффофлик принципларининг бузилиши, деб атаган.
XS
SM
MD
LG