Линклар

logo-print
Узоқ ёғингарчиликлар оқибатида сувга тўлган Тошкент кўчалари тозаланмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимияти расмийларига кўра, шанба кунидан пойтахт кўчаларида автомобиллар ҳаракати қайта изига тушган, Тошкент метросининг "Ўзбекистон" йўли қайта очилган.

– Ҳозир йўллар сувдан деярли тозалаб бўлинди, шаҳар транспорти ва метроси ҳар кунгидек ишляпти, - деди Тошкент шаҳри ҳокимияти расмийси.

30 май куни метро станциялари ва ер ости йўлларига сув оқиб киргани оқибатида айрим бекатлар ёпилган, Тошкентнинг Чорсу қисмида автомобил ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган эди.

Интернет ижтимоий тармоқларида Тошкентда сел оқибатлари акс этган фото ва видеотасвирларда "Чорсу" метроси ёнидаги ер ости йўлини буткул сув босганини кўриш мумкин эди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмийлари сел жиддий оқибатлар олиб келмаганини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG